Туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган болалар. Уларнинг сони — 2 минг нафар. Барчаси ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари. Ана шу ўғил-қизлар жами 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига навбатсиз, имтиёзли йўлланмасиз, энг малакали шифокорлар томонидан юқори технологик операциялар орқали оғир дарддан халос бўлмоқда. Президентимизнинг шундай оғир касалликларга чалинган минглаб беморларда мураккаб операцияларни...
ССВ: Хоразмда илк бор лапароскоп ёрдамида буйрак трансплантацияси ўтказилди
Шу кунларда Президентимиз топшириғига мувофиқ, қарийб 90 миллиард сўм маблағ эвазига оғир касалликларга чалинган 4 мингга яқин беморда мураккаб операциялар ўтказилмоқда. Хусусан, Хоразм вилоятида ҳам юқори технологик муолажаларга муҳтож юзлаб эҳтиёжманд инсонлар ушбу эзгу ташаббус туфайли саломатлигини тиклаш имкониятига эга бўлаётганидан мамнун. Кеча мазкур акция доирасида вилоятда илк бор буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти лапароскоп ёрдамида,...
Мутахассис: Организмнинг магнийга бўлган кунлик эҳтиёжи 300-350 миллиграммга тенг
Шаҳноза Зуфарова, Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори, тиббиёт фанлари доктори: — Магний — саломатлик учун ўта муҳим микроэлимент. У организмда энергия, оқсил, углевод ва ёғ алмашинувини таъминловчи ферментлар фаолиятини мувофиқлаштириб туради. Қолаверса, юрак ритмининг бузилиш хавфини камайтириши, томирларда қон ивишининг олдини олиши билан аҳамиятли. Бу модда танқислиги кучли стресс, руҳий тушкунлик, бош айланиши ва...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан айни кунларда юртимиз бўйлаб “Саломатлик сайиллари” ойлиги бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор
Фарғона вилоятининг Бағдод тумани, Марғилон ҳамда Қувасой шаҳарларида ташкил этилган акцияда минглаб аҳоли республикадан келган малакали мутахассислар ҳамда маҳаллий шифокорлар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. Текширувлар натижасида 2 908 нафар фуқарога амбулатор, 227 нафарига стационар шароитда даволаниш имконияти яратилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, сурункали хасталиги бор ўнлаб беморларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказиш белгиланди. Акция...
ССВ: Беморларнинг электрон тиббий маълумотларидан фақат тиббий хизматлар доирасидагина фойдаланилади!
Бугун тиббиётни электронлаштиришга ҳар қачонгидан кўпроқ урғу берилмоқда. Онлайн поликлиника ва тиббий суғурта каби лойиҳаларда бу яққол намоён бўлмоқда. Бу жараёнда бир савол туғилади: хўш, бутун тизим электронлашди дейлик, бунда беморларнинг шахсий маълумотларининг хавфсизлиги қандай таъминланади? Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳасига кўра, шахсий тиббий ҳужжатларни ўз ичига олган электрон тиббий маълумотларни шакллантириш беморга тиббий ёрдам...
Ифторликда қандай таомланиш тавсия этилади?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича эълон қилинган тавсиялардан ифторлик дастурхонига доир маслаҳатлар ҳам ўрин олган. Хусусан: Ифторлик чоғида соғлом ва меъёрида овқатланиб, қувватни тўлдириб олиш муҳим. Рўзани учта хурмо ёки сув билан очиш ифторликни бошлашнинг анъанавий ва соғлом йўлидир. Хурмо одам танасидаги кўплаб аъзоларнинг тўғри фаолият кўрсатишини таъминлайдиган клетчаткага бой...






