Фарғона вилоятининг Бағдод тумани, Марғилон ҳамда Қувасой шаҳарларида ташкил этилган акцияда минглаб аҳоли республикадан келган малакали мутахассислар ҳамда маҳаллий шифокорлар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди.

Текширувлар натижасида 2 908 нафар фуқарога амбулатор, 227 нафарига стационар шароитда даволаниш имконияти яратилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, сурункали хасталиги бор ўнлаб беморларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказиш белгиланди.

Акция вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.