21 март-Ўзбекнинг шоири Aбдулла Орипов туғилган куни!

ИНСОН

Олдига қўйганни қайтармай емоқ
Aслида, ақли йўқ ҳайвоннинг иши.
Оғизга келганни қайтармай демоқ
Ноқису бефаҳм, нодоннинг иши.

Таважжуҳ айлади Тангри таоло,
Муқаддас саналди Инсон деган ном.
Инсонни еътироф етмаган асно
Иблис ҳам қувилди Aршдан батамом.

Кўзингнинг ўнгида ўсгандек екин,
Раббим ҳам огоҳдир ҳар зум, ҳар ишдан.
Рўзаю парҳезда муддат бор, лекин
Ҳамиша ҳазар қил ҳаром-ҳаришдан.

✍️ Aбдулла Орипов